Ўзбекистон илк бор Milan Design Week 2026’да иштирок этмоқда

Сақлаш
12:12 / 22.04.2026 11 0

20-апрель куни Ўзбекистон дунёнинг асосий дизайнлари намоён этиладиган кўргазмалардан бири бўлганMilan Design Week’да қатнашди. “Ўрик гуллаганда” (When Apricots Blossom) кўргазмасида иқлим, барқарорлик ва маҳаллий жиҳатлар кўрсатиб берилди.

 

Маълумот берилишича, расмий кўргазма XX асрнинг энг йирик экологик ҳалокатларидан бири бўлган Орол денгизи минтақасига бағишланган. Бироқ бадиий ва кураторлик ҳаракати даражасида олиб қаралса, бу кўргазма фожиа ҳақида эмас, балки ундан кейинги ҳаёт ҳақидадир. Унда келажакни шакллантирадиган ташаббуслар, одамлар ва лойиҳаларга мурожаат қилинади.

 

 

Кўргазманинг номи Ҳамид Олимжон шеъриятидан олинган бўлиб, бутун экспозицияга оҳанг беради. Куратор Кулапат Янтрасаст ҳикояни учта асосий амалиёт орқали шакллантиради:

 

– нон (овқат),

– ўтов (уй-жой),

– мўйқалам / тўқимачилик (кийим ва ҳунармандчилик).

 

 

Қайд этилишича, инқироз шароитида кундалик турмушнинг айнан шу шакллари барқарорликнинг сўнгги таянчига айлангани боис, диққат-эътибор ушбу объектларга қаратилади. Бундай шароитда дизайн шунчаки эстетикадан воз кечиб, тирик қолиш ва билим узатиш воситасига айланади.

 

Оскар Бокиён бошчилигидаги Кулапат Янтрасаст ва “WHY Architecture” бюроси томонидан ишлаб чиқилган кўргазма стенографияси тўғридан-тўғри иллюстрациядан қочади. Қамишга ўхшаш тўлқинсимон шакллар ҳудуд ландшафтлари ва текстураларининг фазовий метафораси сифатида ишлайди.

 

 

Ушбу инсталляция ичида чекланган объектлар — Ўзбекистон нон пишириш маданияти ва минтақанинг ёғоч, ипак, кигиз, сопол ҳамда қамиш каби материалларидан илҳомланган муаллифлик нон штамплари (чекич), шунингдек, нон патнислари тақдим этилган. Улар минтақанинг ранглари, текстуралари ва нақшларини қайта кўриб чиқади ҳамда кундалик маросимлар ва маданий анъаналар вақт ўтиши билан қандай ўзгариши мумкинлигини кўрсатади. Шу билан бирга, Орол мактаби иштирокчилари томонидан танланган минтақадаги артефактлар ҳам тақдим этилган.

 

Бу ерда ҳар куни экскурсиялар, маърузалар, семинарлар ва намойишлар ўтказилади. Ўзбекистонлик усталар иштирокида нон қолиплари ва мўйқаламлар тайёрлаш машғулотлари, шунингдек, ҳунармандчилик, дизайн, таомлар ва экология ҳақидаги мунозаралар шулар жумласидан.

 

Бундан ташқари, кўргазмада Орол маданият саммитининг (Aral Culture Summit) навбатдаги сонини эълон қилиши кутилмоқда. Бу 2026-йил 11−13 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//