Жамият
Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари пойтахтдаги муаммоли чорраҳаларни оптималлаштириш бўйича тизимли ишларни давом эттирмоқда. Хабар берилишича, энди Фурқат ва Сеул кўчалари кесишмасида ҳаракат ўзгаради.
Қайд этилишича, “Сеоул Мун” мажмуаси қаршисида янги тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилади ва зиддиятли нуқталар бартараф этилади. Шунингдек, Фурқат кўчасидан Сеул кўчасига чапга бурилиш учун махсус тасма ажратилади, бу эса ўтказувчанликни оширади.
Бундан ташқари, “Сеоул Мун” савдо мажмуасига кириш ва ортга қайрилиб олиш учун янги йўл очилади.
Ушбу ечимлар ҳудуддаги тирбандликни камайтириш билан бирга, пиёдалар хавфсизлигини ҳам тўлиқ таъминлашга хизмат қилади.
Илм-фан
Жаҳон
Жаҳон
Маданият
Маданият
Маданият
77886
Жамият
56796
Жамият
56025
Жамият
51077
Жамият
//
Изоҳ йўқ