Жорий йилда Ўзбекистон аэропортлари 4 миллион йўловчига хизмат кўрсатди

Сақлаш
17:08 / 22.04.2026 8 0

Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти бу йилги ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжатга кўра, авиация тармоғининг барча асосий кўрсаткичлари жадал ўсгани қайд этилди.

 

Хабарда келтирилганидек, 2026-йилнинг январь—март ойлари давомида республика аэропортлари жами 30 859 та авиарейсга хизмат кўрсатди. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 10 фоизга кўпдир. Рейсларнинг тақсимоти қуйидагича:

 

– халқаро йўналишлар: 22 885 та рейс;

– ички йўналишлар: 7 974 та рейс.

 

Ҳисобот даврида хизмат кўрсатилган умумий йўловчилар сони ўтган йилга нисбатан 19 фоизга ўсиб, 3 987 313 нафарни ташкил этди; шундан 3 323 759 нафари халқаро, 663 554 нафари эса ички йўналишлар ҳиссасига тўғри келди.

 

Тошкент халқаро аэропорти мамлакатнинг асосий ҳаво дарвозаси сифатидаги ўрнини сақлаб қолди. Биринчи чоракда пойтахт аэропорти 2,56 миллион йўловчига ва қарийб 19 мингта рейсга хизмат кўрсатди.

 

Бошқа ҳудудий аэропортлар орасида йўловчи оқими бўйича юқори кўрсаткичлар қуйидаги шаҳарларда қайд этилди:

 

– Самарқанд — 376,4 минг йўловчи;

– Урганч — 222 минг йўловчи;

– Наманган — 210,1 минг йўловчи;

– Фарғона — 161,2 минг йўловчи.

 

Авиация тармоғининг юк ташиш сегментида ҳам ижобий тенденция кузатилмоқда. 2026-йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон аэропортлари орқали 19 783 тонна юк ва почта жўнатмалари ўтказилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 14 фоизга юқоридир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//