Жамият
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган Тўпаланг сув омбори тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босгани тўғрисидаги турли маълумотлар тарқалди.
«Ўзбекгидроэнерго» хабарига кўра, ҳозирда Тўпаланг сув омбори қошида барпо этилган Тўпаланг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётгани муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 кубометр сув чиққан.
Қайд этилишича, тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ.
Айни пайтда ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилди. 40 кубометр сув тўлиқлигича каналга йўналтирилди.
«Юртдошларимиздан турли мазмундаги асоссиз хабарларга ишонмасликни, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз», дейилади расмий маълумотда.
Бундан олдин Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилгани хабар қилинганди.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77320
Жамият
56471
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ