Жамият
20-апрелда имзоланган қонун бўйича ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.
Ҳужжатга кўра, ёнғинларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни кучайтириш билан бир қаторда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш зарурати мавжуд. Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат жойлари, омборхона бинолари, ётоқхона ва турар жойларда, шунингдек, тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (412 минг сўмдан 1 млн 236 минг сўмгача), мансабдорларга эса — 3 бараваридан 10 бараваригача ( 1 млн 236 минг сўмдан 4 млн 120 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Амалдаги таҳрирда мазкур ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари давлат ёнғин назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда мансабдор шахсларга БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима солишга ҳақли экани белгиланди.
Амалдаги таҳрирда мазкур жарима миқдори БҲМнинг 20 баравари этиб белгиланган. Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг ҳамда аҳолининг ҳаётига ва соғлиғига бошқача тарзда муқаррар хавф пайдо бўлишининг олди олиниши муносабати билан тадбиркорлар фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриши мумкинлиги белгиланди.
Ушбу қонун 2026-йил 22-июлдан кучга киради.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77816
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ