Сиёсат
2022 йил 1 августдан бошлаб, бюджетдан ташқари Молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган 5 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилиши ҳақида хабар бергандик.
Белгиланишича, жамғарма маблағлари ҳисобидан:
биринчи босқичда, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади. Бунда, ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг унинг меҳнат стажи ва иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланган миқдорининг қолган қисмини тўлаш иш берувчилар ҳисобидан амалга оширилади;
иккинчи босқичда, 2024 йилдан бошлаб хўжалик корхоналарида расмий ишловчи аёлларга умумий иш стажи ва суғурталанган стажи ҳамда ўртача иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш ва бу орқали ушбу харажатлар иш берувчи зиммасидан тўлиқ олинади;
учинчи босқичда, 2025-2030 йилларда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси, ишсиз қолиш нафақаси, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари оқибатидаги суғурта тўловлари амалга оширилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ