Ўзбекистонда яна бир жамғарма ташкил этилади

Сақлаш
20:28 / 30.05.2022 861 0

2022 йил 1 августдан бошлаб, бюджетдан ташқари Молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган 5 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақида Президентнинг "2022–2030 йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармон лойиҳасида қайд этилган. 

 

Унга кўра, 2022 йил 1 августдан бошлаб,  Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Молия бош бошқармалари ҳузурида умумий штат бирликлари доирасида 2 та штат бирлигидан иборат ҳудудий жамғармалар ташкил этилади.

 

Жамғарманинг жорий фаолиятини юритиши ва сақланиши, моддий-техник таъминоти ва бошқаруви билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//