Жамият
Tошкент ҳайвонот боғида қизалоқ билан содир бўлган воқеадан сўнг юлдузга айланган Зузу айиғи Боку ҳайвонот боғидан келтирилган "қаллиғи" – Маша лақабли айиқ билан биринчи учрашувга чиқди, дея хабар бермоқда Podrobno.uz.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 28 январь куни тушдан сўнг соат 12 лар атрофида жамоат олдида бир ёш аёл ўз қизчасини Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқ қўрасига ташлаб юборган эди. Қизча 5 метр чуқурликдаги зовурга йиқилиб бошидан жароҳатлангани, айиқ уни ҳидлаб кўргани ва зарар етказмай нари кетгани ҳақида хабар қилган эдик.
Жорий йил 11 февралда Зузу олти ёшга тўлди. Айиқ жуфтлашишга тайёр, яқинда у Машага "уйланади".
– Ушбу учрашувни танишиш ва унаштириш деб аташ мумкин. Тўй келин "никоҳ кечаси", яъни жуфтлашишга тайёр бўлганида ўтказилади. Ҳайвонот дунёсида урчиш маълум бир вақтда, айнан куюкиш содир бўлган кунларда амалга ошади. Бу жараён айиқларда одатда баҳор охирида юз беради. Танишиш жуда тинч ўтди ва бундан келиб чиқиб улар бир-бирига ёқди деб айтиш мумкин, – деди Тошкент ҳайвонот боғи тадқиқотчиси Феруза Мирсолиҳова.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ