Наманганда банк ходими 3000 доллар пора билан қўлга олинди

Сақлаш
09:36 / 28.04.2026 8 0

Наманганда хизмат мавқеидан фойдаланиб, шахсий бойлик орттирмоқчи бўлган банк бош юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

 

 

Унга кўра, Наманган шаҳридаги хусусий тиббий клиникалардан бири мазкур банкдан 2021 йилда олган 16,2 млрд сўм кредит маблағларини ўз вақтида тўлай олмаган. Шу сабабли ходим гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларнинг аукцион савдоларига чиқарилишини 5-6 ойга чўзиб туриш, кейинчалик уларни клиникага қайтариб бериш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош юристконсульт клиника раҳбаридан сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ахборот матнида Хавфсизлик хизмати кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган фуқароларни ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришга чақирган ва мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланишини маълум қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//