Жамият
Бугун, 28 январь куни, соат тахминан 12 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра халойиқнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборган.
Маълум қилинишича, Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқдан устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатган. Меҳмонлар ва ходимларнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмаган, у болани йиртқичнинг волерига отиб юборган.
Айиқ зовурга тушиб, қизалоқни ҳидлаб кўрган ва ундан узоқлашган.
«Йиртқичлар» бўлими ходимлари тез ҳаракат қилиб, айиқни ички хонага чақиришни бошлашган, айиқ ҳам қаршилик кўрсатмасдан хонага кирди. Бола волердан олиб чиқилиб, ҳайвонот боғининг ҳамшираси кўригидан ўтказилган. Қизалоқ йиртқич тишлари ва панжаларидан эмас, фақат қарийб 5 метр баландликдан йиқилиш туфайли жароҳат олган. Дастлабки кўрикда урилишлардан ташқари кўзга кўринарли жиддий шикастлар аниқланмаган», дейилади хабарда.
Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу воқеа сабабларини ўрганишмоқда. Бола шифокорлар назорати остида.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77800
Жамият
56744
Жамият
55970
Жамият
51035
Жамият
//
Изоҳ йўқ