Андижондаги ўқитувчиларнинг узр сўраши ортидан ишдан олинган ҳоким ўринбосари жаримага тортилди

Сақлаш
15:19 / 31.03.2022 878 0

Андижон вилояти Марҳамат туманида ўқитувчиларнинг узр сўрагани ортидан ҳоким ўринбосари ишдан олинганди. Вилоят судлари матбуот хизматининг маълум қилишича, Мухтор Қурбонов суд томонидан жаримага тортилган.

 

Келтирилишича, Қурбонов судда айбига иқрор бўлган ва қилмишидан пушаймонлигини, бу ҳолат қайта такрорланмаслигини, енгиллик беришни сўраб кўрсатув берган. Суд тарафларнинг кўрсатувларини эшитиб, маъмурий иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқбузарлик маъмурий иш бўйича тўпланган далиллар, тушунтириш хатлари ва ишда мавжуд бошқа далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топган.

 

 

Ҳуқуқбузарнинг ҳаракатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1975-моддаси (Таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) 1-қисми билан тўғри малакаланган деб ҳисоблайди.

 

Суд М.Қурбоновга нисбатан жазо тайинлашда ишдаги оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни, енгиллаштирувчи ҳолатлар тариқасида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан қонун санкциясида кўрсатилган жарима жазосини тайинлашни лозим топган. Шундан сўнг Мухтор Қурбоновга суд қарори билан 2 миллион 700 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

 

Аввалроқ Андижонда ўқитувчилардан ота-оналар қаршисида узр сўраттирилгани, шундан сўнг вилоят ҳоким ота-оналар олдида узр сўраган ўқитувчилар ишига муносабат билдириб, ҳеч бир устоз бундай ҳолатга тушишига йўл қўйилмаслигини билдирганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//