Жамият
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасасида таълим сифати, ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар олдида тик туриб узр сўрагани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Хабарда айтилишича, 4 февраль куни туман ҳокимлиги вакиллари билан биргаликда ота-оналар йиғилиши ўтказилган. Унда ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари пастлиги учун директор бошчилик ўқитувчилар ҳокимлик вакиллари топшириғига биноан «биз айбдормиз», дея ота-оналардан кечирим сўраган.
«Йиғилиш сценарийси муаллифлари — ХТБ мудираси ва ҳоким ёрдамчиси узрбозликка бош-қош бўлди. Устозларнинг «айб»лари аёвсиз очиб ташланаётганида айрим ҳамиятли ота-оналар сўзга чиқиб, устозлардан узр сўрашди. «Сизларнинг ўрнингизда биз бўлишимиз керак», дейишди», — дея ҳикоя қилади тадбирда иштирокчиси. Аммо шундан кейин ҳам масъуллар пўписа қилишда давом этишган. Шу каби мазмундаги йиғилишлар Марҳамат туманидаги 9-, 27-, 43-мактабларда ҳам ўтказилган.
Ушбу хабардан сўнг Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов телеграм саҳифасида ҳолат «ташаббускорларига» чора кўрилишини маълум қилди.
«Ҳозирда Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳолатни ўрганмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўйган «ташаббускорларга» албатта тегишли чора кўрилади», деган у.
Шунингдек, вазир ҳолатни давлат сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат дея баҳолаган ва ўқитувчилардан қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўради. «Бу ҳаракат қандай мақсадда амалга оширилгани менга қоронғу, лекин айбдорлар албатта жавоб бериши керак. Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!», дея ёзади у.
Ижтимоий тармоқларда қатор блогер ва жамоатчилик вакиллари воқеликни қаттиқ танқид остига олиб, «ташкилотчи»ларга қонуний чоралар кўриш кераклигини ёзишди.
Хусусан, Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов ҳолат юзасидан ҳоким узр сўраши кералигини айтган. «Андижонда ўқитувчилар ота-оналар олдида бош эгиб, узр сўрашга мажбурлангани учун вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи барча устозлардан узр сўраши керак», дея ёзган ўз саҳифасида.
Ўз навбатида Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам муносабат билдирди. Ҳоким ҳолат ўз назорати остидалигини айтиб, ушбу хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарларга қонунда белгиланган жазо чораларини кўрилишини таъминланишини таъкидлаган.
«Андижонда ҳеч бир устоз ва мураббийларимиз бундай ҳолатга тушишларига йўл қўймайман, зеро сизнинг олдингизда шарафли меҳнатингизни қадрлаган ҳолда таъзимдамиз», деган у.
Шунингдек, Марҳамат тумани ҳокими Бобур Йўлдошев ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ўқитувчилардан узр сўради.
«Марҳамат туманидаги ўқитувчилар ва ота-оналар ҳамкорлигида ўтказилган йиғилишдаги ҳолатлар ўқитувчиларнинг руҳиятига таъсир қилган бўлса, мен туман ҳокими сифатида барча устоз-мураббийлардан узр сўрайман. Барча устоз-мураббийларни доимо қўллаб-қувватлаб, уларга елкадош бўлиб, таълим сифатини ошириш, етук инсонларни тарбиялашда камарбаста бўламиз», деган ҳоким.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Наргиза
12:01 / 01.01.1970
Эх кеча ижтимоий тармоклардаги бу холатни куриб укитувчи булганимдан афсусландим укитувчини бошини эгганларни Ким укитган экан Сени укитувчи укитиб шу даражага етказиб куйибдию уят сенга. Бу мудир орсиз та'лимдан анча йирок , та'лим хакида хач кандай фикрга эга эмас шекилли .Бундайларни та'лимдан анча йирок тутиш керак акс холда та'лимда ривож булмайди Давлат унга ухшаган савиясизларга колади