Жамият
Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги 72-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабидаги узрбозлик ортидан туман ҳокими ўринбосари ишдан олинди. Ҳокимга эса ҳайфсан берилди.
Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳокимлик соатида Марҳамат туманидаги ҳолатга алоҳида тўхталиб, Марҳамат тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мухтор Қурбонов ишдан олинганини, туман ҳокими Бобур Йўлдошевга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланиб, олти ой давомида ҳеч қандай рағбат пуллари берилмаслигини маълум қилган.
«Вилоят раҳбари туман халқ таълими бўлими мудири иши бўйича Халқ таълими вазири шуғулланаётганини, мудирга қандай чора кўрилишини вазирлик ҳал этишини айтиб, барча шаҳар ва туман ҳокимларига бундай ҳолат қайта такрорланмаслиги лозимлигини уқтирди», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манба.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 8 февраль куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги мактабда ўқитувчилар ўқувчиларнинг ўзлаштириши қониқарсизлиги сабаб ота-оналардан узр сўрагани айтилган хабар эълон қилинди. Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам ушбу ҳолатга муносабат билдириб, «хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарга қонунда белгиланган жазо чораларини кўрилишини таъминланишини» таъкидлаган эди. Сўнгра вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ва Марҳамат тумани ҳокими ўқитувчилардан узр сўради. ХТВнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан ўрганиш натижаларига қонуний баҳо бериш учун ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган. 12 февраль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов тумандаги узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ