Мингтепадан VIII асрга оид деворий сурат намуналари топилди

Сақлаш
15:03 / 16.05.2026 16 0

Ўзбекистон — Япония қўшма экспедицияси томонидан Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудидаги Мингтепа ёдгорлигида олиб борилаётган қазув ишлари давомида VIII асрга оид деворий сурат намуналари топилди. Бу ҳақда Самарқанд археология институти маълум қилди.

 

2026 йилда Самарқанд вилояти Жомбой тумани Қорамўйин маҳалласида жойлашган Мингтепа археологик ёдгорлигида Самарқанд археология институти ходимлари ва Япония олимлари томонидан қазув ишлари амалга оширилмоқда.

 

Мазкур ёдгорликнинг даврий санаси милоддан аввалги III милодий VIII асрларга оид бўлиб, унинг Шаҳристон қисмидаги (1-қазишмасида) қазув ишлари давомида VIII  аср меморий девор қолдиқлари ва деворий суръат намуналари аниқланди.

 

Самарқанд археология институти ходимлари М. Реутова бошчилигида реставрация ишлари амалга оширилмоқда. 2-қашимада альтар ўрни аниқланган бўлиб, унинг хона деворларида қизғиш, кўк, ҳаворанг деворий суръат намуналари аниқланди. Дастлабки хулосаларга кўра қазишма VIII асрда ибодатхона вазифасини ўтаган. Тадқиқотга Ўзбекистон томондан археолог Ҳ. Раҳмонов, Н. Алимов Реставрация ишлари М. Реутова, Г. Ахадова, Б. Болиев Япония томонидан Томоёку У, Бегматов А ҳамда Самарқанд Туризм институти талабалари жалб этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//