Спорт
Президент Шавкат Мирзиёев 16 май куни Тошкент шаҳридаги «Ашхобод» боғида халқаро от спорти мусобақаси якунларига бағишлаб ўтказилаётган маросимда иштирок этаётган барча юртдошларимиз ва меҳмонларни қутлаб, мусобақаларда юксак маҳорат ва жасорат, миллий анъаналарга садоқат намунасини намоён этган ва улкан натижаларга эришган барча ғолиб ва совриндорларни самимий табриклади.
«Ашхобод» боғи нафақат ўзининг бетакрор меъморий қиёфаси, балки ўзбеква туркман халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва муштарак маънавий илдизларнинг ёрқин тимсоли сифатида алоҳида аҳамиятга эгали қайд этилди.
Азал-азалдан озодлик, мардлик, садоқат, матонат ва нафосат тимсоли бўлиб келган отга меҳр ва эътибор Марказий Осиё халқларига хос бўлган олижаноб фазилат ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ҳам қардош элларимиз ана шу бебаҳо меросни муносиб давом эттириб, чавандозлик санъатини янада юқори босқичга олиб чиқаётгани алоҳида таъкидланди.
Халқаро миқёсда от спортини ривожлантириш бўйича Туркманистон Президенти ҳурматли Сердар Гурбангулиевич Бердимуҳамедов ҳамда Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси, қадрли биродарим Гурбангули Мяликгулиевич Бердимуҳамедов раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли мамлакат улкан ютуқларга эришмоқда, халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.
Дунё ҳамжамияти Туркманистоннинг тинчликсевар, конструктив сиёсатини, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва маданий меросни бойитиш борасидаги муваффақиятларини юксак эътироф этмоқда.
Бу ҳақда сўз юритганда, қадимий ахалтака йилқичилиги анъаналарини муносиб давом эттириш, унинг шон-шуҳратини бутун дунёга тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни алоҳида қайд этиш ўринли бўлади.
Бугунги кунда ахалтака тулпорлари нафақат туркман халқининг миллий ифтихори, балки бутун минтақамиз маданий меросининг ноёб дурдонаси сифатида қадрланмоқда.
«Мустақил бетараф Туркманистон – мақсад сари интилувчи қанотли тулпорлар ватани», деб эълон қилинган жорий йилда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, халқаро анжуманлар, илмий форумлар ва байрам тантаналари дунё халқларининг чавандозлик санъатига бўлган қизиқишини янада оширмоқда.
Янги Ўзбекистонда ҳам миллий қадриятларни асраб-авайлаш, аждодларимиздан мерос ноёб анъаналарни келажак авлодларга безавол етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Хусусан, миллий спорт турларини ривожлантириш, от спортини оммалаштириш, наслдор йилқичиликни қўллаб-қувватлаш ва замонавий инфратузилмани яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Моҳир чавандозлар, тажрибали сайислар ва фидойи мутахассисларимиз бу соҳадаги миллий мактабларнинг шон-шуҳратини юксалтириш, ёш авлодни азму шижоат, ватанпарварлик ва соғлом турмуш тарзи руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Президент шунингдек, келгусида ҳам давлатларимиз ўртасида маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, азалий дўстлигимизни янада мустаҳкамлаш йўлида барча саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этилишини таъкидлади.
«Ўзбек–туркман дўстлиги доимо бардавом бўлсин!», дейилади табрик сўнгида.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ