Жамият
Қулай, хавфсиз ва тартибли шаҳар яратиш ишларининг навбатдаги босқичида йўлларда янги тартиб-қоидалар жорий этилади. Мазкур чора-тадбирлар тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларининг бузилишига нисбатан қатъийроқ амалиётни назарда тутади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.
Пойтахтнинг турли туманларида автомобилларнинг пиёдалар йўлакларида, ўтиш жойлари яқинида, бекатларда, яшил ҳудудларда, шунингдек, тўхташ ёки тўхтаб туришни тақиқловчи белгилар ўрнатилган жойларда қолдирилиши ҳолатлари мунтазам қайд этилмоқда. Бундай қоидабузарликлар одамларнинг хавфсиз ва эркин ҳаракатланишига, жамоат транспорти, махсус техника ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг қатновига тўсқинлик қилади.
Айниқса, бундай вазиятлар кексалар, болалар аравачасидаги ота-оналар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар учун қийинчилик туғдиради.
Бу каби қоидабузарликларга қарши курашиш мақсадида шаҳарда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳолда қолдирилган автомобиллар белгиланган тартибда эвакуация қилиниб, махсус жарима майдончаларига жойлаштирилади.
Шу тариқа, кўчаларда тартиб ўрнатиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва шаҳар муҳитининг асосий тамойилини тиклаш: жамоат жойларида барча аҳоли учун очиқ, хавфсиз ва қулай шароит яратиш мақсад қилинган.
Хабарда шунингдек «Тўхташ ва тўхтаб туриш учун жой танлаётганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг ҳамда автомобилларни тақиқланган, пиёдалар, жамоат транспорти, махсус техника ҳаракатига халақит берадиган ёки хавфсизликка таҳдид соладиган жойларда қолдирманг», дея ҳайдовчилар огоҳликка чақирилган.
Тошкент — аҳоли учун қулай шаҳар. Кўчалардаги тартиб эса умумий маконга бўлган ҳурматдан бошланади.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ