Қирғизистонда энергияни тежаш учун давлат хизматчиларининг ишга костюмсиз келиши белгиланди

Сақлаш
16:42 / 16.05.2026 9 0

Қирғизистонда электр энергиясининг истеъмоли 5 йилда 25 фоиздан кўпроққа ортиб, талабнинг ўсиши янги ишлаб чиқариш қувватларини жорий этишдан-да ошиб кетган. Бу билан боғлиқ рақамлар мамлакатнинг электр энергияси масаласига бағишланган, президент Жапаровнинг махсус топшириқлар бўйича вакили Бакит Тўрабоев бошчилигидаги йиғилишда эълон қилинди. Мамлакат муаммони ҳал этиш чораларидан бири сифатида давлат хизматчиларининг кийиниш қоидаларига ўзгартириш киритиш киритиб, бу орқали мамлакатда электр энергиясини тежашга эришмоқчи.

 

Бош вазири Одилбек Қосималиев эса давлат хизматчилари учун янги иш формаси тўғрисидаги буйруқни имзолади. Мазкур ташаббус билан давлат хизматчилари костюм кийишдан воз кечиб, ишга кўйлак кийиб келиши керак. Бу эса давлат муассасаларида кондиционерлардан фойдаланишни камайтиради:

 

«Ҳозир биз костюмларда ишлаб, кондиционерларни ёқамиз. Агар шунчаки кўйлак кийсак, кондиционерларни ёқишга ҳам ҳожат қолмайди. Энергияни тежашимиз керак».

 

Қирғизистон Бош вазирига кўра, янги қоида 14 май кунидан бошлаб кучга кириши белгиланган:

 

«Кеча ёмғир ёғгани сабабли совуқ эди, лекин бугун қуёш порлаяпти. Эртадан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг буйруғи тўлиқ бажарилиши керак», деди Одилбек Қосималиев.

 

Унинг таъкидлашича, Япониянинг Cool Biz компанияси ҳам 2005 йилда электр энергиясини тежаш учун шунга ўхшаш амалиёт – либерал дресс-кодни жорий қилинган.

 

«Японияда шундай тажриба бўлган. Кўп электр энергияси сарфланадиган вақт – ёзда улар шундай формага ўтган: ходимлар ишга галстуксиз кўйлак кийиб келишни бошлаган. Бу эса мамлакатнинг миллиардлаб иенани тежашига ёрдам берган», дейди вазир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//