Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизматлар қамрови ва сифатини ошириш, шунингдек, бу соҳадаги қонунчилик базасини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда руҳий ҳолатида бузилишлари мавжуд ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилди.
2026-йил 1-июнга қадар 2026-йил 1-июнга қадар ривожланишида нуқсони бор 0-3 ёшли болалар учун махсус педагогик ва жисмоний ривожлантириш хизматлари бепул йўлга қўйилиши ҳам айтиб ўтилди.
Шунингдек, анатомик нуқсонлар билан туғилган болаларнинг қўшимча тиббий текширув ва жарроҳлик харажатлари Давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Қайд этилишича, руҳий ҳолатида бузилишлари мавжуд I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳам 2026-йил давомида босқичма-босқич янги ижтимоий хизматлар жорий этилади. Жумладан, “Янги кун” кундузги қараб туриш хизмати, уй шароитида қараб туриш хизмати, кичик ҳажмли “Мадад” уйи хизмати ва “Ижтимоий таътил” қисқа муддатли жойлаштириш хизмати йўлга қўйилади.
2026-йилда 8 300 нафар руҳий ҳолатида бузилишлари мавжуд шахсни янги хизматлар билан қамраб олиш, 600 тагача нодавлат ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорларни ижтимоий хизмат кўрсатишга жалб этиш режалаштирилган. Янги хизматлардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия шаклида қоплаб берилиши таъкидланди.
Таклифларга кўра, "Мурувват" уйларини янгиланиб, мазкур муассасалар босқичма-босқич “Ғамхўрлик” марказларига айлантирилади. Уларда асосий эътибор тиббий даволашга эмас, балки шахсни жамиятга мослаштириш ва мустақил ҳаёт кўникмаларини шакллантиришга қаратилади.
Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга тоифаларни кенгайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, И гуруҳ ногирони бўлган шахслар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахсга, шунингдек, 1941-1945-йиллардаги уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга мазкур ҳуқуқни татбиқ этиш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ва уятсиз ҳаракатлар содир этганлик, шунингдек, порнографик материаллар тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77803
Жамият
56748
Жамият
55976
Жамият
51040
Жамият
//
Изоҳ йўқ