Спорт
Ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова 28 майдан 7 июнгача Мўғулистонда бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.
Мусобақа Швейцария тизими бўйича 9 турдан иборат бўлди. Турнирда 102 нафар шахматчи иштирок этди.
Бошланиш рейтинги 2423 бўлган ва мусобақада тўртинчи рақам остида сараланган 17 ёшли Ҳамдамова 9 партия ўйинда 7,5 очко тўплади. Турнир якунларига кўра, у 2544 перформанс кўрсаткичига эришди ва рейтингига 12,6 очко қўшиб олди.
Турнир давомида ўзбекистонлик шахматчи етти марта қозонди, бир партияни дуранг билан якунлади ва бир марта мағлуб бўлди. У Мўғулистон, Хитой, Ҳиндистон ва Россия вакилаларини мағлуб этди, мўғулистонлик Бат-Эрдене Мунгунзул билан дуранг ўйнади ҳамда якунда чемпионликни қўлга киритган ҳиндистонлик Шри Савитага ютқазди.
Шахмат федерацияси маълум қилишича, Ҳамдамова иккинчи ўрин учун 9000 доллар мукофот пулига эга бўлди.
Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштирокидан кейин унинг ливе-рейтинги 2439,6 баллга етди. Натижада у аёллар ўртасидаги жаҳон рейтингида 26-ўринга кўтарилди ва дунёнинг энг кучли 30 нафар аёл шахматчиси қаторига кирди.
Ўзбекистоннинг яна бир вакили Нилуфархон Имомқўзиева 6 очко тўплаб, 9-ўринни эгаллади ҳамда аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер (WГМ) нормативини бажарди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова 11-ўринни, Гулдона Каримова 27-ўринни, Асал Салимова 67-ўринни, Мадинабону Халилова эса 69-ўринни эгаллади.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
77952
Жамият
56849
Жамият
56083
Жамият
51130
Жамият
//
Изоҳ йўқ