Жамият
Сурхондарёда 101 гектарли ноёб боғ-ўрмонзор барпо этган Александр Фединнинг ери олиб қўйилиб, ўзи руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда журналист Фозил Фарҳод боғга ташриф буюргандан сўнг маълум қилганди.
Шундан сўнг, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳолатга расмий муносабат билдирди.
«Ҳозирги вақтда Александр Федин Термиз шаҳридаги тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига жойлаштирилган ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, шунингдек, уни муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, уни Қўмита ҳузуридаги Ўрмон агентлиги тизимига ишга жойлаштириш чоралари кўрилади.
Александр Фединнинг мамлакатимиз экологияси ва кўкаламзорлаштириш соҳасига қўшган ҳиссасини инобатга олган ҳолда, у томонидан яратилган боғни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга доир ҳужжат тайёрланмоқда. Хусусан, мазкур ҳудуд жамоатчилик учун очиқ экологик парк сифатида ташкил этилиб, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфига ўтказилади», дейилади қўмита хабарида.
Хабарга кўра, келажакда ушбу ҳудуд негизида жамоатчилик боғи ташкил этилиб, унинг ноёб табиий мероси сақланиши ва янада бойитилиши таъминланади.
Жамият
Маданият
Сиёсат
Спорт
Жамият
Илм-фан
77952
Жамият
56849
Жамият
56083
Жамият
51130
Жамият
//
Изоҳ йўқ