Кучли ёмғирлар сабаб бир қанча ҳудудларда сел-сув тошқини юз бериши мумкин

Сақлаш
13:04 / 08.06.2026 9 0

Жорий йилнинг 9–12 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.



Қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи қайд этилмоқда:



Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

 

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

 

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

 

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

 

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

 

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

 

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

 

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида ва Шоҳимардон ҳудудида;

 

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.


Шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши, пасттекисликларда эса сув босиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.

Мутахассислар томонидан аҳоли, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш сўралган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//