Жамият
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ота-оналар олдида бош эгиб, узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар билан учрашди.
Вазир ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг руҳиятини кўтарар экан, бугун уларнинг обрўси ва қадр-қиммати сиёсат даражасидаги муҳим масала эканлиги ва уларни обрўсизлантиришга ҳеч ким ҳақли эмаслигини қайд этди ҳамда юз берган ҳолатни устоз шаънини ерга уриш деб баҳолади.
«Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларни улуғлаш масаласини Давлат сиёсатининг энг юқори даражасига олиб чиқиб, ўқитувчи жамиятимизнинг энг ҳурматли инсони бўлиши эканлигини доимий равишда таъкидлаб келмоқда. Шундай экан , ўқитувчини хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўқитувчи қадрланмаган юртнинг эртаси бўлмайди. Шундай экан, бугун ҳар биримиз, ҳаттоки ўқитувчиларнинг ўзи ҳам шаъни ва обрўсини ошириш учун ҳаракат қилиши зарур», деди Бахтиёр Саидов ўқитувчилар билан учрашувда.
Учрашув сўнгида ўқитувчиларнинг фикрларини тинглаган вазир улар билан маслаҳатлашган ҳолда мазкур ҳолатга йўл қўйган мутасаддиларга албатта чора кўрилиши алоҳида қайд этди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ