Сиёсат
Тошкент вилояти ҳокимига икки янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жаҳонгир Мамажонов Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 1978 йилда Андижон вилоятида туғилган. Молия ва иқтисодиёт, халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислигига эга. Тайинловга қадар АҚШдаги ЖМ Гроуп компаниялари бош директори вазифасида ишлаб келган.
Руслан Кунаров Тошкент вилояти ҳокимининг саноат корхоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Мазкур лавозим президентнинг тегишли қарорига асосан бошқа ҳудудлардан фарқли равишда Тошкент вилояти учун жорий этилганди.
Руслан Кунаров 1986 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислигига эга. Тайинловга қадар Янгийўл туманидаги «Био Корм» хусусий корхонасида Ишлаб чиқариш масаласи бўйича маслаҳатчи вазифасида фаолият юритган.
Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимига ҳам икки янги ўринбосар тайинланди. Абдусаттор Отабоев ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, Элмурод Исмоилов вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.
Жамият
Маданият
Сиёсат
Спорт
Жамият
Илм-фан
77952
Жамият
56849
Жамият
56083
Жамият
51130
Жамият
//
Изоҳ йўқ