Жамият
Бугун, 25 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини имзолагани, унга кўра Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилгани ҳақида хабар берилган эди.
Махсус комиссияга шунингдек, Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини экологик талабларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштиради. Комиссиянинг унга юклатилган вазифалар ва берилган ваколатлар доирасида қабул қилган қарорлари, кўрсатмалари барча давлат органлари ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
Бундан ташқари, Фармон билан, Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан ёз-куз мавсумида асосий йўл четларида мавжуд бўлган дарахт ва буталарни куннинг биринчи ярмида ҳамда ҳафтада камида 3 марта ювиш ишлари ва тегишли хулосага асосан биотехник тадбирлар амалга оширилисжи белгиланди.
Жисмоний ва юридик шахслар ўзлари эгалик қилиб турган ер майдони ҳудудидаги дов-дарахтларни суғориш мақсадида ичимлик сувидан фойдаланиш вақтига қўйилган чеклов (соат 00:00 дан бошлаб, 05-00 гача) баҳор ва ёз фаслларида бекор қилинади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77395
Жамият
56514
Жамият
55710
Жамият
50760
Жамият
//
Изоҳ йўқ