Дам олиш кунлари баъзи жойда жала ёғиши мумкин

Сақлаш
14:15 / 22.05.2026 9 0

Ўзгидромет 24 майгача бўлган об-ҳаво маълумотини маълум қилди.



Унга кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли жала-ёмғир ёғиши кутилади. Момақалдироқ болиши мумкин.



Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро ва Навоий вилоятларининг фақат айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади.



Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор.



Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучаяди, шимолда ва чол ҳудудларда ҳамда республика жанубидаги баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.



Ҳаво ҳарорати 22–24 майда кечалари +13– +18 даража, кундуз кунлари +22– +27 даража атрофида бўлади.



Тошкент шаҳрида бугун кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ болиши мумкин. Ҳарорат +22– +24 даражада бўлади.



Эртага, 23 май куни асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ болиши мумкин. Кундузи ҳарорат +25– +27 даражагача кўтарилади.



24 май – якшанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳарорат кундузи +22– +24 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +15– +18 даража бўлади. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10–12 м/с гача кучаяди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//