Лицензиясиз «Умра» сафарини уюштираётганлар қўлга олинди

Сақлаш
12:21 / 17.12.2024 9 0

Марғилон шаҳрида яшовчи М.А. ваколати бўлмасада, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқарони «Умра» зиёратига юборишини айтиб, хизмати эвазига 5700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани маълум бўлди.

 

Шунингдек, Учкўприк туманида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари О.М. ҳам тегишли лицензияси бўлмасада, 2 нафар фуқарони «Умра» зиёратига юбориши айтган. Ҳуқуқбузар ўз хизмати эвазига 2500 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

 

Қўқон шаҳрида ҳам худди шундай ҳолат кузатилган. Маҳаллий туристик фирма иш юритувчиси А.Ж. 2 нафар фуқарони алдаб, уларни «Умра» зиёратига юбориш эвазига 2400 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга тушган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Маълумот учун, жорий йилда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинган эди.

 

Ушбу қарор талабларига мувофиқ, шу вақтгача Ўзбекистонда лицензияси бор жами 12 та туристик фирмага «Умра» тадбирларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//