Жамият
Қишки таътил муносабати билан Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг доимий яшаш манзилларига етиб боришларида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида сайёр кассалар ташкил этилди.
Ҳозирда бундай кассалар қуйидаги манзилларда ўз иш фаолиятини олиб бормоқда:
▪️ Ўзбекистон миллий университетининг ўзбек филологияси факультети биноси 1-қаватида (Манзил: Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси., 4-уй.);
▪️ Тошкент давлат иқтисодиёт университети А-биносида (Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 60-А-уй. Собиқ Тошкент молия институти биноси).
Талабалар мазкур сайёр кассалар орқали темир йўл ҳамда автобус қатновларига чипталарни сотиб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Uzbekistan Airways» ҳамда «Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi» АЖ томонидан талабалар учун авиа ва темир йўл чипталарига 50 фоиз чегирма эълон қилинган (маҳаллий қатновлар учун).
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77821
Жамият
56756
Жамият
55988
Жамият
51045
Жамият
//
Изоҳ йўқ