Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хитой Халқ Республикаси Раиси ўртасидаги келишувга асосан, кеча, 1 декабрь куни Ченду шаҳрида икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги Битим имзоланди.
Ушбу халқаро шартнома эндиликда Ўзбекистон ва Хитой фуқароларининг икки давлат ҳудудларига ўзаро визасиз сафар қилишларига доир масалаларни тартибга солади.
Жумладан, ҳужжат билан Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун 30 кунгача муддатга виза талабларидан озод қилинади.
«Бу ҳужжат алоқаларимизни янада фаоллаштириш, савдо айланмасини ошириш ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир», деб ёзди ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.
Маълумот учун, мазкур халқаро шартнома томонлар зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларини бажарганидан сўнг кучга киради.
Олдинроқ бу икки давлат ўртасида визасиз режим ўрнатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ