Жамият
Сув таъминоти учун тўловларни нақд пул шаклида амалга ошириш тўхтатилади
Ичимлик суви ва канализация учун тўловлар фақат онлайн амалга оширилади. Бундан мақсад – мазкур соҳасида шаффофликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларига қарши курашиш.
Уй-жойни яхшилаш учун ипотека кредитига аризалар қабул қилиш бошланади
Бунда якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун 120 млн сўмгача кредит маблағи 20 йилгача муддатда ажратилади. Кредит беришда «Маҳалла еттилиги» тавсияси асосий ролни ўйнайди.
Маблағлар Марказий банк асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада тақдим этилади.
Бу жараёнда бошланғич тўловнинг бир қисмини қоплашга кредитнинг 15 фоизи миқдорида, беш йилгача фоиз тўловларининг 12 фоиздан ошган қисмига субсидия берилади. Уни «субсидйплатформ.мф.уз» тўлов платформаси орқали олиш мумкин.
Хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни ўқитиш бўйича буюртмалар жойлаштириб борилади
Янгидан тузилган Миграция агентлиги томонидан таълим ташкилотларида хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича буюртмалар жойлаштириш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар миқдори БҲМнинг 8500 бараваридан 4000 бараваригача туширилади.
«Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш» тизими жорий этилади
2024 йил 1 декабрдан фермер ва деҳқон хўжаликларининг нуфузини ошириш, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга кўмаклашишга қаратилган «мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш» тизими йўлга қўйилади.
Камбағал оилалар реестри шакллантирилади
Президент Фармони билан «Камбағал оилалар реестри» тузилади. У «маҳалла еттилиги» томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги шакллантирилади.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тубдан такомиллаштирилади
1 декабрдан бошлаб янгидан тайинланадиган ижтимоий тўловлар, хизматлар ва имтиёзлар «Ижтимоий карта» АТдан тақдим этилади. Шунингдек, янги нафақага чиқувчиларга «Ижтимоий карта»лар берилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 октябридан ижтимоий ёрдам олувчи фуқаролар учун ижтимоий карта жорий этилиши режалаштирилган эди. Мазкур карта орқали транспорт ва коммунал соҳаларда имтиёзлардан фойдаланиш мумкин бўлиши ҳам айтилган.
Тазйиқ ўтказган ва зўравонликка учраганларга ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади
1 декабрдан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади.
Автомобилларни рўйхатдан ўтказиш бўйича мурожаатлар онлайн қабул қилинади
Ҳукумат қарорига кўра, 1 декабрдан бошлаб ЙҲХБ мобил иловаси, хизматнинг расмий сайти, Cалл-маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (яъни, мй.гов.уз) орқали автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва рақам бериш бўйича мурожаатларни юбориш ва ўша ернинг ўзида тўловни амалга ошириш мумкин бўлади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ