Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID карта билан бориш мумкин бўлади

Сақлаш
12:43 / 20.11.2024 103 0

Шавкат Мирзиёев Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболига мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ва Тожикистонга ID карта билан ўтиши мумкинлигига ҳам тўхталиб ўтди.

 

«Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID-карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган» – дейди Президент.

 

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига чегарадан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳар икки давлат чегарасидан ID-карта билан ўтиш тартиби ҳозир амалда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//