Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан россиялик Россия халқ артисти, Москва драма театри бадиий раҳбари, театр ва кино актёри Безруков Сергей Виталевич ҳамда Россия халқ артисти, балет артисти, режиссёр Лиепа Андрис Марисович «Дўстлик ордени« билан мукофотланади.
Фармонга кўра, соҳа вакиллари Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш, халқларимизнинг анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари, ўзининг ёрқин ва бетакрор истеъдоди, хусусан, кино ва театр йўналишидаги сермаҳсул ижодий фаолияти билан маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва бойитишга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотланиши белгиланган.
Аввалроқ Россия президенти Путин ўзбекистонлик икки нафар санат вакили Фаррух Зокиров ҳамда Севара Назархонларни Россиянинг дўстлик ордени билан тақдирлагани ҳақида хабар берилган эди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ