Назар Эшонқул хориж нашриёти томонидан “Йил ёзувчиси” деб топилди

Сақлаш
15:45 / 04.11.2024 65 0

Ўзбекистонлик ёзувчи Назар Эшонқул Техас университети қошидаги Mundus Artium Press жаҳон адабиёти нашриёти томонидан “Йил ёзувчиси” деб топилди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хуршид Даврон ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Назар Эшонқулга нашриёт директори Гьеке Маринай томонидан юборилган хатни эълон қилди. Мактубда Клейтон ва Даллас шаҳарларидаги (Оклахома штати) Техас университети қошидаги Mundus Artium Press жаҳон адабиёти нашриёти ёзувчини 2025 йилнинг энг яхши ёзувчиси сифатида танлагани маълум қилинган.

 

“Ушбу нуфузли эътироф сизнинг адабиёт соҳасига қўшган улкан ҳиссангиз ва ижодий ютуқларингиздан далолатдир. Барча совриндорларнинг расмий эълон қилиниши 2024 йил 21 декабрь, шанба куни бўлиб ўтади. Ушбу юксак мукофот билан самимий табрикларимни қабул қилинг. 2025 йил “Йил ёзувчиси” мукофоти совриндори деб топилганингиз билан яна бир бор қутлайман!” дейилган мактубда.

 

 

Маълумот учун, Mundus Artium Pressга 1967 йил асос солинган бўлиб, дунё бўйлаб истеъдодларни эътироф этувчи нашриёт ҳисобланади.

 

Ўхшаш мақолалар: XXI аср инсон сифатида яшаб қолиш ёки инсонликни бутунлай бой бериш асри бўлади – катта ёзувчи Назар Эшонқул билан катта суҳбат

Улар шунчаки ёзилмаган – Назар Эшонқул асарларида неомифология

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//