Бухорода 2 нафар ўқувчининг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчи қамалди

Сақлаш
21:01 / 09.10.2024 61 0

Шу йилнинг 18 март санасида Бухоро вилоятининг Когон туманида ўқувчиларни олиб келаётган автобус ҳамда юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлганидан хабарингиз бор.

 

Олиб борилган тергов ҳаракатларида автобусни бошқарган ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ҳалокатга сабабчи бўлгани аниқланган.

 

У иккинчи даражали йўлдан келаётганига қарамай чорраҳада светофор ишламай турган вақтда ҳаракатни давом эттирган ва асосий йўлдан келаётган бетон ташувчи юк автомобили билан тўқнашган. Юк машинаси бу жараёнда зарб билан урилган ва ҳар икки транспорт воситаси ағдарилиб кетган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар мактаб ўқувчиси вафот этган, бошқалари эса турли даражада тан жароҳатлари олга.

 

Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, Когон шаҳар судида ўтказилган суд мажлисида ҳодисанинг асосий айбдори бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди. У ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилди.

 

Якунда Суд 33 ёшли айбланувчини 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этди ҳамда унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//