Хорижда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича Ўзбекистон ТОП-10 ликка кирди

Сақлаш
19:01 / 07.10.2024 55 0

ЮНEСКО статистика институтининг 2023 йил 1 январь ҳолати бўйича берган маълумотларига кўра, дунё бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони 6 859,4 минг нафарга етган.

 

Олдинги йиллар билан солиштирганда, хорижий давлатларда таҳсил олаётган талабалар сони дунё бўйича бир йил ичида қарийб 419 минг нафарга ортган.

 

Қуйида ўқиш истагида бўлган ёшлари хорижда энг кўп таҳсил олаётган давлатлар ТОП-10 талиги келтирилган:

▪️ Хитой – 1052,3 минг нафар;

▪️ Ҳиндистон – 621,6 минг нафар;

▪️ Ўзбекистон – 150,5 минг нафар;

▪️ Вьетнам – 134,1 минг нафар;

▪️ Германия – 126,2 минг нафар;

▪️ АҚШ – 115,0 минг нафар;

▪️ Франция – 113,5 минг нафар;

▪️ Сурия Араб Республикаси – 105,0 минг нафар;

▪️ Непал – 95,1 минг нафар;

▪️ Покистон – 90,6 минг нафар.

 

Олдинроқ 2024 йилда ўзбекистонлик ёшлар ўқиш учун асосан қайси мамлакатларни танлагани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//