Жаҳон
«Россотрудничество» агентлиги расмийлардан Тошкентдаги 188-мактабда ўқувчини калтаклаган ўқитувчининг Россияга киришини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишни сўраган.
«'Россотрудничество' ваколатли органларга ушбу русофоб шахснинг Россияга киришини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилади...», деб ёзилади хабарда.
Агентлик раҳбари Евгений Примаковнинг таъкидланишича, энди мазкур ўқитувчи ҳам, унинг яқин қариндошлари ҳам ҳеч қачон Россияда таълим олмайди, стажировкаларда иштирок этмайди, ўзи учун ҳеч қандай имкониятларга эга бўлмайди.
«'Россотрудничеств' мактаб ўқувчисини калтаклашни қўллаб-қувватловчи ушбу воқеалардаги ҳар қандай бошқа иштирокчига нисбатан, шу жумладан, таълим муассасаси раҳбариятига ҳам, агар улар бу ҳолатни яширса ёки тегишли маъмурий чоралар кўрмаса, худди шундай чора-тадбирларни қўллайди», дейди Примаков.
Россия болалар омбудсмани Мария Лвова-Белова эса Ўзбекистонда ўқувчининг калтакланиши бўйича фавқулодда вазият кўриб чиқилаётганини маълум қилган.
Шунингдек, у ўзбекистонлик ҳамкасби Сурайё Раҳмонова билан алоқада бўлиб турганини билдирган.
«Рус тилида сўзлашувчи ўқувчининг калтакланиши билан боғлиқ вазият унинг назоратида. Ҳамкасб мамлакат Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўров юборган. Чилонзор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда», деб ёзган Лвовой-Белова ўзининг Telegram каналида.
Маълумот учун, Халқаро жиноий суд 2023 йил 17 март куни Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган эди. Бунга Лвовой-Белованинг Россия президенти Владимир Путин билан бирга Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилиш айбланаётгани сабаб бўлган.
Олдинроқ Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов мазкур вазиятга муносабат билдирган эди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ