
Жамият
Рақобат қўмитасига кўра, айрим кредит ташкилотлари томонидан агрессив маркетинг ва реклама орқали аҳоли ўртасида бундай молиявий хизматларнинг оммалашуви, натижада эса қарз юкининг кескин ўсиши кузатилмоқда.
Аксар ҳолларда бундай қарз маҳсулотлари реклама ва тарғибот материалларида аҳолининг эътибори уларни тез ва осон тарзда олиш имкониятига қаратилади. Бироқ, бундай ёндашувлар қарз мажбуриятларининг келгусида келтириб чиқариши мумкин бўлган молиявий хатарлари тўғрисида етарлича маълумот бермаслиги оқибатида фуқаролар молиявий қийинчиликларга дуч келиши мумкин.
Шу муносабат билан, Рақобат қўмитаси томонидан Марказий банк билан ҳамкорликда хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда “Реклама тўғрисида”ги қонун 43-моддасига тегишли қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.
Мазкур таклифларга кўра, аҳолига таклиф этилаётган кредит, жумладан микроқарзлар реклама қилинганда, реклама майдони ва вақтининг камида 10 фоизи бундай молиявий хизматлардан фойдаланиш оқибатида юзага келиши мумкин бўлган молиявий хатарлар тўғрисидаги огоҳлантиришга ажратилиши белгиланмоқда.
Ушбу ташаббус аҳолининг молиявий хабардорлигини ошириш, онгли қарз олиш маданиятини шакллантириш ҳамда ортиқча қарз юкининг олдини олишга қаратилган.
Рақобат қўмитаси фуқароларни ҳар қандай қарз мажбуриятини олган ҳолда ўз молиявий имкониятларини аниқ ва масъулиятли баҳолашга, шунингдек, бундай хизматлар билан боғлиқ шартлар, фоиз ставкалари ва тўлов мажбуриятларини диққат билан ўрганишга чақиради.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ