
Жамият
Қоҳира университетида ўзбек тилини ўрганаётган талабалар талабига кўра, дипломат ташаббуси билан инглиз тилидаги «Uzbek Language. Complete Self-Study Guide in 22 Lessons» номли илмий-амалий қўлланма тайёрланди ва элчихона томонидан нашр этилди.
Дарслик Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ходими Отабек Алимов томонидан тайёрланган.
Хабарга кўра, қўлланма Amazon платформасида электрон ва рангли босма кўринишида, шунингдек, Google Books ва Google Play'да илова шаклида ҳам тақдим этилган.
Қўлланманинг рус тилидаги таржимаси – «Узбекский язик: Полний курс за 22 урока» эса «Litres» ва «OZON» каби йирик онлайн китоб дўконларида сотувга чиқарилган.
Эндиликда китобни араб ва бошқа тилларга ҳам таржима қилиш режалаштирилмоқда.
«Мазкур лойиҳа ўзбек тилининг халқаро нуфузини ошириш ва унинг ўқитилиш географиясини кенгайтиришга хизмат қилмоқда», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ