Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи рекорд даражада кўтарилди

Сақлаш
17:36 / 17.10.2025 7 0

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи 17 октябрда яна тарихий рекордни янгилади.

 

Марказий банк маълумотларига кўра, бир грамм олтин қуймасининг нархи 1 миллион 760 минг сўмни ташкил этди. 5 граммли олтин қуймаси биринчи марта 8,8 миллион сўмдан ошди. 

 

Қуймалар нархи қуйидагича белгиланди:

 

  • 5 грамм — 8 млн 801 минг сўм;

  • 10 грамм — 17 млн 601 минг сўм;

  • 20 грамм — 35 млн 203 минг сўм;

  • 50 грамм — 88 млн 007 минг сўм;

  • 100 грамм — 176 млн 013 минг сўм.

 

Йил бошидан бери олтин қуймалари 44 маротаба рекорд нархни янгилади. Сўнгги 12 ой ичида уларнинг қиймати 55 фоизга кўтарилди.

Халқаро бозорларда ҳам олтин нархи ўсишда давом этмоқда. 17 октябрь куни жаҳон котировкаларида олтиннинг бир унцияси 4 380 долларгача кўтарилди. Таҳлилчилар нархлар ўсишда давом этиши ва 5 минг долларгача кўтарилишини прогноз қилмоқда. Хитой ва Россия ўз валюта захираларини доллардан олтинга ўтказиб, Америка валютасига қарамликни камайтиришга интилмоқда. Бу жараён 2025 йил бошидан бери олтин нархининг 50 фоиздан ортиқ ошишига сабаб бўлган асосий омиллардан бирига айланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//