Жамият
Ўзбекистонда 2024 йилда 926.4 минг нафар чақалоқ дунёга келган. Бу дегани: ортда қолган йилнинг ҳар бир кунида – 2531 нафар, ҳар соатида – 105 нафар, ҳар дақиқасида – 2 нафар, ҳар 34 сониясида – 1 нафар чақалоқ туғилган.
Қиёслаш учун, ҳар дақиқада Қозоғистонда – 0.6 нафар, Тожикистонда – 0.5 нафар, Қирғизистонда – 0.3 нафар, Туркияда – 3 нафар, Германия ва Францияда – 1.4 нафардан, Хитойда – 17.1 нафар, Ҳиндистонда – 43.6 нафар чақалоқ туғилади.
Хабарда айтилишича, бу шунчаки статистика эмас. Бу рақамлар Ўзбекистонда оила институтининг мустаҳкамланаётгани, ёшлар улушининг юқорилиги, демографик дивиденд даври давом этаётгани ва келгусида меҳнат бозори, таълим ва ижтимоий инфратузилмага бўлган талаб ошишини англатади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Илм-фан
78125
Жамият
56912
Жамият
56161
Жамият
51210
Жамият
//
Изоҳ йўқ