Telegram махфийлик шартларини ўзгартирмоқда

Сақлаш
16:53 / 24.09.2024 69 0
Фото: Shutterstock

Павел Дуров мессенжернинг махфийлик ва хизмат шартлари ўзгарганини маълум қилди. Унга кўра, эндиликда жиноятчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамлари қонуний талабларга асосан, тегишли органларга ошкор қилиниши мумкин. Ушбу чора мессенджернинг қидирув бўлимида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни тўхтатиш мақсадида жорий қилинади.

 

Павел Дуров махфийлик шартларидаги ўзгаришларни шундай изоҳлайди:

 

“Telegram'нинг қидирув функцияси бошқа дастурларникига қараганда кучлироқ эди. Афсуски, одамлар ундан ёмон мақсадлар йўлида, бизнинг хизмат кўрсатиш шартларимизни бузган ҳолда, ноқонуний товарларни сотиш учун фойдаланди. Сўнги бир неча ҳафтада махсус модераторлар жамоаси сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда Telegram'даги қидирув бўлимини нисбатан хавфсиз қилди. Биз қидирувда аниқлаган барча муаммоли контентлар энди мавжуд эмас. Агар сиз Telegram қидирувида ҳали ҳам қандайдир хавфли ёки ноқонуний маълумот топсангиз, @SearchReport орқали бизга хабар беринг”.

 

Аввалроқ Франция ҳукумати Дуровни Telegramʼдан жиноий мақсадда фойдаланишларни олдини олмаганликда айблаб, ҳибсга олган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//