Маданият
Ўзбекистонда ягона бўлган миллий қўғирчоқлар музей-устахонаси ёпилиш хавфи остида турибди. Бу ҳақида «Ўзбекистон қўғирчоқ театри тарихи» музей-кўргазмаси директори Зокир Жўраев ўз видеомурожаатида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, муаммолар шу йилнинг март ойида бошланган. Мазкур ойда музей янги ижара шартномасини имзолаган, аммо янги ҳужжатда ижара суммаси аввалги суммадан деярли уч баравар кўп этиб кўрсатилган.
Шундан сўнг музей ҳудуди аукционга қўйилган ва унда миллий матолардан замонавий аёллар кийимлари ишлаб чиқарувчи томон асосий даъвогарлик бўлган ва устахона билан фаол рақобатга киришган.
Тадбиркор бу ердан мода намойиши учун фойдаланишни мақсад қилмоқда.
«Ўзбекистон мустақилликка эришган илк йилларида биз Бухорода ягона хусусий қўғирчоқ театрини қайта тиклаб, ташкиллаштирдик. Шу билан бирга, биз ҳар хил сувенир (совға) қўғирчоқларни ясашни бошладик. Уларнинг кўпи ҳозирги пайтда ҳар хил музейлар ва хусусий коллекцияларда турибди. Шунингдек, кўп ишлар ва ташаббуслар қилинди. Биз Бухорода Ўзбекистон қўғирчоқлар театри музейини ташкил қилдик. Агар биз ҳозир ижарада турган жойимизда қолмасак, Ўзбекистоннинг ягона ўзбек миллий қўғирчоқлар театрига бағишланган музей экспозицияси ва шу билан бирга, Бухоро миллий сувенир қўғирчоқлари йўқолади» дейди музей асосчиси Искандар Ҳакимов.
Ўзбекистон қўғирчоқ театри тарихи» музей-кўргазмаси директори Зокир Жўраевнинг таъкидлашича, устахона шунчаки иш жойи эмас. Бу – Ўзбекистонда қўғирчоқ театри тарихига оид ноёб музей кўргазмаси жойлашган ягона жой.
«Бу ерда халқимиз тарихини ҳикоя қилувчи, маданиятимиз ва меросимизни акс эттирувчи қўғирчоқлар жонланади. Биз шунчаки қўғирчоқлар яратибгина қолмай, халқимизнинг руҳини сақлаб қоламиз, уни янги авлодларга етказамиз. Бу хабар бизга ёрдам бера оладиган шахсларга етиб боришини чин дилдан умид қиламан», дейди у.
Мазкур муаммога Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси эътибор қаратиб, ушбу мурожаатга қуйидагича изоҳ қолдирди.
«Бундай муҳим мавзуга мурожаат қилганингиз ва эътибор берганингиз учун ташаккур. »Ўзбекистон қўғирчоқ театри тарихи« музей экспозицияси ва Бухородаги устахона мамлакатимиз маданий меросининг муҳим қисми ҳисобланади. Айни дамда ҳамкасбларимиз бу борада ишламоқда ва у раҳбарият назоратида. Биз ушбу ноёб объектни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда асраб-авайлашга ёрдам беришга тайёрмиз ва уни ривожлантириш ва оммалаштиришга қаратилган ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаймиз».
Олдинроқ бухоролик қўғирчоқ усталар ижодига бағишланган мақола жойланган эди.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ