Жамият
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳ бўлишга ундамоқда.
Маълум бўлишича, сўнги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали Истанбулда айрим хорижий давлатлар номи остидаги ўзбек болаларига мўлжалланган мактаблар рекламаси тарқатилаётган бўлиб, уларда хорижий тиллар, робототехника, диний билимлар, информатика ва жисмоний тарбия машғулотлари ўргатилиши айтилади.
Хабарга кўра, мазкур ўқув юртларидаги диний дарслар Аҳли сунна ақидаси асосида эканлиги таъкидланишига қарамай, айрим ўқитувчилардаги мўътадил исломга зид эътиқодий қарашларнинг таълим олувчиларга сингдирилиши келгусида жамиятда ақидавий зиддиятларни юзага келтириши мумкин.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Истанбул шаҳридаги Бош консулхона ўзбекистонлик ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини турли мактабларда мутаассиб қарашлар сингдирилишидан эҳтиёт қилишларини сўрамоқда.
Олдинроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақиргани ҳақида хабар берилган эди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ