Жамият
Париж-2024 Олимпиа ўйинларида қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек улуга секундантлик қилган мураббий Акмал Ҳасанов Тошкентда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқ дипломатияси форуми доирасида муносиб тақдирланди, деб хабар берди ЎзА.
Ҳасановга «Чингиз Айтматов» медали топширилган.
Ўзбекистонлик бокс мураббийига ушбу мукофотни Қирғиз Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми бош котиби Ассол Молдокматова топширган.
Шунингдек, тақдирлаш жараёнида Қирғиз Республикаси мулозимлари Ҳасановга Иссиқкўлга дам олиш учун йўлланма, миллий чопон ҳамда таниқли мўйқалам устаси Сабитжан Бабажанов томонидан чизилган суратни тақдим этган.
Олдинроқ қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббийни тақдирлаш тўғрисидаги Қирғизистон ҳукумати қарори 5 август куни қабул қилингани айтилган эди.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ