Жамият
Президент Фармони билан шу йилнинг 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 155 минг сўм этиб белгиланди. Сафарбарлик чақирув резерви тўлов бадали эса мазкур қиймат билан ўлчанади( Меҳнатга ҳақ тўлашнинг 7 баробари).
Шу ҳисобда, 1 октябрдан кейин бир ойлик ҳарбий хизмат учун тўлов миқдори амалдаги 7 млн 350 минг сўмдан 8 млн 85 минг сўмга оширилади.
Маълумот учун, бадал сафарбарлик чақирув резерви сафига олинган шахслар хизматга олингандан кейин, томонларнинг келишуви асосида, 1 йил мобайнида бирйўла ёки босқичма-босқич (бўлиб тўлаш орқали) амалга оширилиши мумкин.
Тўланган сумма Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисобрақамида жамланади.
Ушбу маблағлар муддатли ҳарбий хизматчиларга нафақа пулини тўлаш, вазирликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари таъминотига йўналтирилади.
Олдинроқ йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ҳам жарималар миқдори оширилиши ҳақида хабар берилган эди.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77590
Жамият
56642
Жамият
55843
Жамият
50906
Жамият
//
Изоҳ йўқ