Жаҳон
Жамиятга салбий контентларни тарғиб қилувчи каналлар олиб ташланмаса, Туркияда Telegram блокланиши мумкин.
Маълум бўлишича, Туркия ахборот технологиялари ва алоқа бошқармаси(BTK) аллақачон Telegram'да ноқонуний контент мавжудлиги ҳақида мингдан ортиқ огоҳлантириш берган, бироқ уни мессенжер бошқарувидан четлаштириш бўйича ҳеч қандай чора кўрилмаган. Гап, асосан, гиёҳванд моддалар сотиладиган каналлар, шунингдек, қимор ўйинлари, фоҳишалик ва педофилия тарғиботи ҳақида кетмоқда.
Хабарда айтилишича, WhatsApp ва Snapchat каби Туркияда кенг қўлланиладиган хабар алмашиш дастурлари орасида бўлган Телеграм жиноят ботқоғига айланган. Платформада очилган каналлар орқали гиёҳванд моддалар сотилади, фоҳишалик, қимор ва педофилияга оид видео савдоси ҳам эркин амалга оширилади.
«Туркияда ҳеч қандай вакили бўлмаган Телеграм қисқа вақт ичида ушбу каналларга нисбатан эҳтиёт чораларини кўрмаса, Instagram каби ёпилиши мумкин», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Telegram'да очилган айрим каналларда фуқаролар гиёҳванд моддалар харид қилмоқда. Жумладан, «Гиёҳвандлар» деб номланган каналда 19 мингга яқин обуначи борлиги аниқланган. Бундай жиноий каналларнинг маъмурлари янги аъзоларни тўлов ёки маълумотнома эвазига қабул қилгани айтилар экан, каналларда пул эвазига ҳар хил дори воситалари сотилаётгани кўриниб турибди.
Маълумотномага эга бўлганларга қўлда етказиб бериш ва нақд пулда сотиб олиш имконияти, маълумотномаси бўлмаганларга эса ўз эшигигача етказиш имконияти тақдим этилади. Хизмат ва маҳсулот ҳақи электрон амалга оширилади.
«Бундай каналлар обуначилари ва канал менежерлари ҳақидаги маълумотларни BTK ёки полиция бўлинмалари билан баҳам кўрмайдиган Телеграм жиноятда воситачилик қилаётгани таъкидланди», деб ёзилади хабарда.
Маълумот учун, мамлакатда 8 миллионга яқин фуқаро Telegram'дан фойдаланади. Туркия бу кўрсатгич билан дунёда ўнинчи ўринни эгаллайди.
Таъкидлаш лозим, олдинроқ турк ҳукумати Instagram'га ҳам блок қўйган эди. Бунга «Ҳамас» сиёсий бюросининг марҳум раҳбари Исмоил Ҳания билан боғлиқ контент олиб ташланганлиги сабаб бўлган. Ҳозирда эса мамлакатда ушбу платформа қайта ишга туширилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ