Сиёсат
Ўзбекистон АҚШ ҳудудида қўшимча консулхоналар очишни режалаштирмоқда, дейилади Шавкат Мирзиёевнинг Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги фармонида. Ташқи ишлар вазирлигига бир ой муддатда бу масалани ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Ҳужжатда янги дипломатик ваколатхоналар штатига географик қамровни таъминлаш, шунингдек, ватандошларнинг йирик диаспоралари энг кўп тўпланган ҳудудларни (Филаделфия, Чикаго, Орландо ва Сиэтл шаҳарлари) концентрациясини ҳисобга олган ҳолда АҚШнинг асосий тармоқ марказлари билан ишлаш бўйича ходимлар ва мутахассислар киритилиши керак, дейилади.
“АҚШнинг барча штатларида яшаб келаётган ўзбек диаспоралари билан самарали ҳамкорлик моделини ишлаб чиқиш ва муваффақиятли амалга ошириш” янги ташкил этилаётган консулликларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Шунингдек, улар инвестициявий-савдо блокини мустаҳкамлаш ва ишбилармонлик ҳамкорлигини кенгайтиришга, Америка — Ўзбекистон ишбилармонлар ва инвестиция кенгаши вазифалари ва лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишга, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси маслаҳатчи-вакили — Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили ишига кўмаклашишга хизмат қилиши керак. Ушбу лавозим 2026-йил 1-январдан ташқи сиёсий ва давлат ташаббусларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилади.
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77362
Жамият
56496
Жамият
55698
Жамият
50747
Жамият
//
Изоҳ йўқ