Тошкентда чиқинди ташувчи машиналар ҳаракатини кузатиш имконини берувчи “Тоза пойтахт” тизими ишга тушди

Сақлаш
15:30 / 12.11.2025 6 0

Чиқинди ташувчи техникалар ҳаракатини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи Tozapoytaxt.uz ахборот тизими ишга туширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Таъкидланишича, лойиҳа ҳокимлик ва Транспорт вазирлиги ҳамкорлигида йўлга қўйилган.

 

“Эндиликда пойтахт аҳолиси Tozapoytaxt.uz сайти орқали чиқинди ташувчи техникалар ҳаракатини GPS тизими орқали реал вақт режимида кузатиш имкони эга бўлди”, — дейилади хабарда.

 

Шу билан бирга, аҳолининг чиқиндилар соҳасидаги шикоят ва мурожаатларини қабул қилиш Xalqnazorati.uz платформаси орқали марказлашган тарзда олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, ҳокимлик 2026 йил 1 январдан йўлга қўйиладиган қулайликлар ҳақида маълум қилди:

 

  • ҳар бир маҳаллага чиқинди ташувчи техниканинг келиш вақти ҳамда йўналишини онлайн кузатиш имконияти яратилади;

  • маҳаллаларни чиқинди контейнерлари билан таъминлаш бўйича икки йиллик дастур эълон қилинади;

  • кунлик чиқинди ҳажми онлайн тарзда очиқ эълон қилиб борилади;

  • фуқаролар томонидан хизматларни баҳолаш механизми йўлга қўйилади;

  • юридик ташкилотлар билан тузилган шартномалар ижроси онлайн мониторинг орқали назорат қилинади.

     

Қайд этилишича, ушбу янгиликлар чиқиндиларни бошқариш тизимининг янада шаффоф, қулай ва самарали бўлишига хизмат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//