Жамият
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга катта оқ қарқара, укки ва сув товуғи муҳрланди.
Катта оқ қарқара лайлаксимонлар туркумига мансуб бўлиб, қутб ҳудудларидан бошқа ҳамма жойларда тарқалган. Танаси 28-140 см, қаноти 13,5-47 см, оғирлиги эса 1,25-2 кгга тенг. Сув ҳавзаси қирғоқларидаги чакалакзорларда, ўтлоқ ёки очиқ ерларда ҳаёт кечиради. Майда балиқ, бақалар, моллюскалар, ҳашаротлар, баъзан кемирувчилар, қушлар ва бошқа ҳайвонлар билан озиқланади.
Укки (Евроосиё бургут-бойўғлиси) — бойқушлар оиласига мансуб, япалоққушлар туркумининг энг йирик вакилларидан бўлган йиртқич қуш тури ҳисобланади. Катта танаси, қизғиш ва ҳурпайган патлари, ёрқин тўқ сариқ кўзлари ҳамда уларнинг устидаги тик пат тутамлари билан характерланади. Халқаро орнитологлар иттифоқи уккини 16 кенжа турга ажратган.
Уккилар ўрмон ва дашт минтақаларида тарқалган, бу ерда етарли озиқ-овқат захиралари ва уя қуриш учун инсон қадами етиши қийин бўлган ҳудудлар мавжуд. Турли хил биотопларга мослашади.
Инсонлардан қочмайди ва баъзан шаҳар чегараларида ин қуради. Ўтроқ қуш. Қуён, кемирувчи, типратикан, қарға, сув қушлари, товуқлар, шунингдек, бошқа кўплаб умуртқали ҳайвонларни овлайди.
Уялаш йилига бир марта қишда ёки эрта баҳорда, ер ҳали қор билан қопланган даврда бошланади. Асосан, паст арча шохлари, тош уюмлари ва бузилган магистраллар, ёриқлар ва жарликларга, ихтиёрий равишда тоғ ва дарё водийларининг тик ён бағирларига ин қуриши мумкин.
Маълумот учун, Зарафшон миллий табиат боғи 2018 йилда ташкил этилган. У Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Булунғур туманлари ҳудудида, Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Боғда сут эмизувчиларнинг 26 тури, қушларнинг 218 тури, судралиб юрувчиларнинг 10 тури, балиқларнинг 18 тури ва сувда ҳамда қуруқликда яшовчиларнинг 2 тури яшайди.
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77362
Жамият
56496
Жамият
55698
Жамият
50747
Жамият
//
Изоҳ йўқ