Иш вақтидан ташқари меҳнат учун икки ҳиссагача ҳақ тўланиш тартиби белгиланди

Сақлаш
18:11 / 12.11.2025 7 0

Ўзбекистонда иш вақтидан ташқари меҳнат учун ҳақ тўлаш тартиби ўзгартирилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

 

Меҳнат кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига Миграция агентлиги ваколатларини аниқлаштириш, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенгайтириш, шунингдек, иш вақтидан ташқари меҳнат учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид ўзгартиришлар киритилди.

 

Янги қабул қилинган қонунга мувофиқ, хусусий бандлик агентликларига:

 

  • иш излаётган фуқароларни касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда бу жараёнга хорижлик иш берувчиларни жалб этиш;

  •  

  • захира маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш орқали олинган фоиз даромадларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилди.

 

Шунингдек, Меҳнат кодексидан иш вақтидан ташқари меҳнатнинг йиллик давомийлиги 120 соатдан ошмаслиги ҳақидаги чеклов чиқариб ташланди. Эндиликда иш вақтидан ташқари меҳнат учун тўлов миқдори қуйидагича белгиланади:

 

  • бир кунда дастлабки 2 соат учун камида 1,5 баравар;

  • 2 соатдан ортиқ қисми учун эса камида 2 баравар миқдорда ҳақ тўланади.

  •  

  • Қонун лойиҳаси май ойида кўриб чиқилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//