Чироқчи ҳокими фуқарога тарсаки туширди

Сақлаш
21:39 / 02.08.2024 141 0

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога қўл кўтаргани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат воқеа содир бўлган ҳудуддаги кузатув камераларига тушиб қолган.

 

Маълум бўлишича, туман ҳокими аввалига тандирни тепган ва сўнгра ИИБ ходимлари ёнида турган фуқарога тарсаки туширган. Ҳолат бўйича бошқа маълумот йўқ.

 

«Дарё»нинг маълум қилишича, ҳокимият масъул ходими Собит Абдунаимов ҳолат бўйича аниқ маълумот йўқлигини айтган.

 

«Ҳолат ҳақида бизда ҳам аниқ маълумот йўқ. Айни пайтда йиғилиш бўляпти. Ҳоким билан мулоқот қилиб, воқеага аниқлик киритиб берамиз», дея жавоб берган масъул.

 

Олдинроқ Андижон вилояти ҳокимининг «Қўлларингдан бало ҳам келмайди» дея таъкидлаган видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//